Қишлоқ хўжалиги сохасидаги айрим муаммолар

Таклиф этилаётган ечим

Метеостанциянинг Онлайн Таблоси

  • Метеостация ёрдамида олинган маълумотлар

  • Бир хафталик об-ҳаво ва бошқа агрометеорологик башоратлар

  • Агрономлар учун керакли статистик кўрсаткичлар

  • 30 дан ошиқ касалликлар ва зараркунандалар учун башоратлар

Агрометеостанция қандай тузилган?

Агрометеостанция ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамол тезлиги ва йўналиши, ёғингарчилик миқдори, тупроқ ҳарорати, намлиги ва электрўтказувчанлиги, геопозиция ва аккумуляторнинг заряди хақида маълумотларни тинимсиз булутли платформага узатиб туради. Алоқа GSM модем ёрдамида амалга оширилади. Агрометеостанция қуёш энергиясида тўла автоном тизимда ишлайди.

Метеостанциянинг техник таърифи

Агрометеостанция Европа мамлакатларининг саноатида кенг қўлланиладиган ўта сезгир датчиклардан ташкил топган. Ҳар бир датчик сифати сертификацияланган бўлиб, бизнинг иқлим шароитида ҳам узоқ хизмат муддатига эга.

Чет-элникидан фарқи нимада?

Бизнинг агрометеостанция арзонлиги, тезкор техник хизматнинг мавжудлиги,  аниқ об-ҳаво башорати, касаллик ва зараркунандаларнинг бизнинг иқлимга мослаштирилган моделлари, ва ўзбек тилидаги интерфейс билан бошқа чет-эл маҳсулотларидан фарқ қилади.

“Jayhun Trap” феромон тутқичи

Феромон тутқич зараркунандани автомат тарзда аниқлайди ва масофадан туриб зараркунандаларнинг кўпайишини мониторинг қилишга имкон яратади. Шу билан бирга, у зараркунандаларнинг тарқалиш эҳтимоллиги ва уларнинг кўпайиш динамикаси ҳақида тушунарли графиклар ёрдамида ахборот бериб боради.

“Jayhun Trap” феромон тутқичининг техник таърифи

Феромон тутқич кенг бурчакли мини-камералар ёрдамида юқори сифатли тасвирларни тинимсиз булутли платформага юклаб боради. Ушбу тасвирлар сунъий интеллек ёрдамда таҳлил қилинади ва ундаги зараркунандалар автомат равишда аниқланади. Феромон тутқич қуёш энергиясида тўла автоном тизимда ишлайди. Алоқа эса GSM модем ёрдамида амалга оширилади.

Биз хақимизда

Жасурбек Ходжаев
Таъсисчи

  • Инха Университети профессори
  • PhD in ICT Engineering, Youngnam University, South Korea
  • Жанубий Корея, Ирландия, АҚШ ва Хитой давлатларида илмий тадқиқот ва ишланмалар борасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга

Сарвар Абдуллаев
Таъсисчи

  • Инха Университети профессори
  • PhD in Computer Science, King’s College London, UK
  • Жанубий Корея, Буюк Британия, АҚШ ва Хиндистон давлатларида илмий тадқиқот ва ишланмалар борасида 12 йилдан ортиқ тажрибага эга

ОАВ биз хақимизда

На фермах Ташкентской области начали внедрять «интернет вещей»

Spot.uz

UNDP promotes modern eco-friendly techniques of pest and diseases management | UNDP in Uzbekistan

UNDP.ORG

Как технологии для «точного земледелия» меняют фермерство в Узбекистане

Spot.uz

Феромонные ловушки помогут фермерам Туракургана бороться с вредителями

Gazeta.uz

В Узбекистане появились собственные миниатюрные агрометеорологические станции

Kapital.uz

Professors of Inha University in Tashkent presented smart agrometeorological stations

Inha University in Tashkent

Буюртма беринг!

Буюртма бериш ва cизни қизиқтирган саволлар учун:

+998 90 035-02-25 info@amudar.io